Transportda tashish

Ўзбекистон Республикасида юк ташувлар уч хил транспорт турларида: темир йўлларида, автомобилда, ҳаво йўллари орқали амалга оширилади.

Темир йўлларида юк ташувлар нарҳлари юк турига, унинг ҳажмига, етказилиш муддати, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан юк ташувларни ташкиллаштириш бўйича бериладиган тарифларига, аниқ юклар учун вагонларни тайёрлаш ва етказиб бериш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юк ташувларда ставка ва чегирмалар (агар бўлса), бошқа давлатлар орқали транзит ташувлар ставкаларига; чегарадош давлатлар темир йўллари маъмуриятлари томонидан транзит ташиладиган юкларнинг алоҳида тоифаларига қараб бериладиган чегирмаларига, суғурта тарифларига, юкнинг сақланишини таъминлаш бўйича ҳизматларга (зарурият бўлса), юк ташув мавсумига, юк ташишга ихтисослашган транспрот-экспедитор компаниялар, ташкилотлар ҳизмат кўрсатиш қийматига ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади.

Темир йўл транспортида юк ташувлари нарҳлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни “Узжелдорэкспедиция” унитар корхонасидан олиш мумкин (100060, Тошкент ш., Т.Шевченко кўчаси, 7, тел. 238 8811; 238 8263; 238 8752; 232 0149; 232 0435, факс:233 4549).

Автомобил транспортида юк ташувлар нарҳлари юк тури, унинг ҳажми, етказилиш муддати, Узбекистон ҳудудида ва бошқа давлатларда юк ташувлардаги копмлекс тўловларга, юкнинг сақланишини таъминлаш бўйича ҳизматларга (зарурият бўлса), юк ташув мавсумига, юк ташишга ихтисослашган транспрот-экспедитор компаниялар, ташкилотлар ҳизмат кўрсатиш қийматига ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади.

Автомобил транспортида юк ташувлар нарҳлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни “Ўрта Осиё Транс” акционерлик жамиятидан олиш мумкин (100060, Тошкент ш., Қумариқ мавзеси, Сайфи Олимов кўчаси, 24, тел.:+(99871) 215 9942, 215 9967, 215 9968, факс: +(99871) 215 9667, e-mail: info@catrans.uz.

Автомобил транспортида юк ташувлар нарҳлари юк тури, унинг ҳажми, етказилиш муддати, Узбекистон ҳудудида ва бошқа давлатларда юк ташувлардаги копмлекс тўловларга, юкнинг сақланишини таъминлаш бўйича ҳизматларга (зарурият бўлса), юк ташув мавсумига, юк ташишга ихтисослашган транспрот-экспедитор компаниялар, ташкилотлар ҳизмат кўрсатиш қийматига ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади.

Ҳаво транспортида юк ташувлар нарҳлари юкнинг тури ва феълига, унинг ҳажми, ўлчамларига, юк етказилиш муддатига, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва бошқа авиакомпанияларининг юк ташувларин ташкиллаштириш бўйича тарифларига, юк ташувлар копмлекс тўловларга, аэропорт йиғимларига, суғурта тарифларига ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади.

Ҳаво транспортида юк ташувлар нарҳлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг юк ташувлар тижорат бўлимидан олиш мумкин (Тошкент ш., Ойбек кўчаси, 38-Б, тел.(+99871) 140 20 92, 140 20 95 e-mail: сargo@uzairways.com